Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

21:29 15 Февраль 2020 Дунё
166 0

Фото: www.google.com

Дунёда деярли ҳар олтинчи бола уруш ҳолатида ўсади. Фақатгина 2018 йилнинг ўзида 415 миллион бола қуролли тўқнашув ҳудудларда яшади.

“Save the Children” хайрия ташкилоти тадқиқот ўтказди ва 2010 йилга нисбатан бу кўрсаткич 37 фоизга ошганини аниқлади.

Дунёдаги болалар учун энг хавфли давлатлар Афғонистон, Конго, Ироқ, Яман, Мали, Нигерия, Жанубий Судан, Сурия, Сомали ҳамда Марказий Африка Республикаси бўлди.

Шунингдек, Африкадаги ҳар тўртинчи бола инқирозли минтақаларда яшайди ва улар жами 170 миллион ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2018 йилда можаролар зоналарида 12 125 нафар бола ўлдирилган ёки жароҳатланган, бу 2017 йилга нисбатан 13 фоизга кўпдир.

Ярим ҳарбий гуруҳлар томонидан 2500 бола ўғирланган, улардан 80 нафари ўғил болалар бўлган. 2015 — 2018 йилларда 65 мингга яқин бола қуролли можароларга мажбуран жалб қилинган.

Дунёнинг қайноқ нуқталарида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кескин ошди. 2010 йилдан бери ҳарбий ҳаракатлар пайтида болаларга нисбатан 170 мингдан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.

Фақатгина 2018 йилнинг ўзида болаларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсиз ҳаракатларнинг 24 мингдан ортиқ ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг ярми қотиллик, ҳаво ҳужумлари ёки миналар портлаши натижасида содир бўлган ҳолатлардир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019