Тадбиркорнинг ўрни халқ орасида...

18:06 29 Апрель 2020 Жамият
305 0

Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. 

Халқимиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарз эканлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ эканлигини давлатимиз раҳбари алоҳида эътироф этди.

Ушбу даъваткор сўзларидан руҳланиб биз каби тадбиркорлар ҳудудларида яшаётган кам таъминланган оилаларга кўмак беришга, ўз саховатпешаликларини намойиш этишга киришди. Биз ҳам хайрли ишга ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшиш ниятида Навоий вилоятида истиқомат қилаётган 113 нафар оилани оталиққа олиб, уларга уч ой мобайнида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари учун маблағ ажратдик, 100 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланди.

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан узоқ йиллик ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимиз натижасида банкнинг молиявий кўмаги билан Кармана туманида замонавий иссиқхоналар мажмуаси, асаларичилик, узумчилик, боғдорчилик каби лойиҳалар ҳамда Қизилтепа туманида ташкил этилаётган янги текстиль фабрикаси фойдаланишга топширилиши натижасида жорий йил сентябрь ойига қадар жами 800 дан ортиқ янги иш ўринларини яратилишига, пировардида юртимиздаги камбағаллик муаммосини қисман бўлсада бартараф этилишида ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
“Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?