Тадбиркорлар саволларига Давлат солиқ қўмитаси раиси жавоб қайтарди

17:14 15 Январь 2019 Иқтисодиёт
635 0

Айни пайтда “Ўзэкспомарказ” мажмуасида Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда юртимиз аҳоли ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.

Тўрт кун давом этадиган ушбу тадбир Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятилик тадбиркорлар учун ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита мутасаддилардан жавоб олиш, баҳсли масалаларга ойдинлик киритиш учун қулай фурсатдир.

Юзма-юз мулоқот форматидаги учрашувда тушаётган саволларга Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев жавоб қайтарди.

Тадбиркорлар фаолиятида дуч келинаётган бошқа масалаларга эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк масъуллари ҳам ўз йўналишларидан келиб чиқиб, уларнинг ечими юзасидан тушунтириш беришмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Хўш, солиқ солишнинг янги тартибларининг афзалликлари нималар намоён бўлмоқда? Жорий қилинаётган янгиликларнинг қандай фарқли жиҳатлари бор?

Бу каби ўзгаришлар натижасини солиқ юки камайгани мисолида яққол кўриш мумкин. Масалан, жисмоний шахслар даромадини солиққа тортишни такомиллаштириш мақсадида амалдаги кўп шкалали тартиб бекор қилиниб, унинг ўрнига даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз этиб белгиланди. Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизга камайтирилган бўлса, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлаб келинган 8 фоизлик суғурта бадаллари бекор қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шунингдек, тижорат банклари учун фойда солиғи ставкаси 22 фоиздан 20 фоизгача, корхона ва ташкилотлар учун 14 фоиздан 12 фоизгача, дивидент ва фоиз кўринишидаги даромадлар учун 10 фоиздан 5 фоизгача камайтирилгани инвестициялар миқдори оширилишига қулай шарт-шароитларни юзага келтирмоқда.

Саид РАҲМОНОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019