Тадбиркорлар паспортлари тузилмоқда

12:36 26 Октябр 2018 Иқтисодиёт
686 0

Президентимизнинг 2018 йил 26 июндаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчилар паспортлаштирилиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб,айни пайтда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тажриба тариқасида тадбиркорлар паспортларини тузиш тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда солиқ органлари ходимлари корхоналарнинг белгиланган манзилда жойлашгани, компания фаолияти тури ўрганилмоқда. Ходимлар сони кўрсатилган ҳисобот билан таққосланиб, ҳужжатсиз меҳнат қилаётган тадбиркорлар аниқланмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди,Давлат солиқ ҳамда божхона қўмиталари, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди.

Семинарда, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019