Тадбиркор Бухорога 65 та замонавий автобус олиб келди

16:11 27 Август 2019 Жамият
143 0

Мамлакатимизда автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташувлари соҳасидаги хизматларнинг деярли юз фоизи бугун айнан хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда. Буни Бухоро шаҳрида аҳолига йўловчи ташиш хизматларини таклиф этаётган “Алихан транс сервис“ МЧЖ мисолида яққол кўришимиз мумкин. Корхона мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллик тантаналари арафасида Хитой Халқ Республикасидан “Asia star” русумли 65 та автобус олиб келди. Энг сўнгги русумдаги замонавий автобуслар ҳадемай, Бухоро шаҳри аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

- Лойиҳани амалга оширишга бундан уч ой олдин киришилган, - дейди “Алихан транс сервис“ МЧЖ раҳбари Адизбек Бақоев. - ХХРнинг “Asia star” компанияси билан худди шу русумдаги замонавий автобуслардан 150 тасини харид қилиш юзасидан меморандум имзоланган. “Агробанк” вилоят филиали лойиҳа учун хорижий кредит линиясидан бизга 5 йил муддатга, йилига 9 фоиз имтиёзли тўлов асосида 3 миллион 976 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя ажратди. Автобусларимиз шаҳар кўчаларида ҳаракатни бошлаши билан кредит маблағини уч йилда қоплаш имконига эгамиз. Қолаверса, бир йил ичида ишчи ўрнини юзтага етказамиз дея ишонч билдирмоқда тадбиркор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019