Тадбиркор аёл имкон топди

18:06 11 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
114 0

Бугун ҳукуматимиз томонидан тадбиркор аёлларга кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Юртбошимизнинг бугунги кунда қўяётган асосий талабларидан бири — хотин-қизлар учун иш ўринлари яратиш, яшаш шароитларини янада яхшилаш ва бу орқали уларнинг фаровон ҳаётини таъминлашдир. Шу маънода, Бўстонлиқ тумани, Чинор қишлоғида ўз фаолиятини бошлаган “Саидова Гулсара” янги тикув цехи кўплаб хотин-қизларимизнинг доимий даромад топадиган масканга айланди.

— Интилишларимиз бесамар кетмади, — дейди корхона раҳбари Гулсара Саидова. — Янги цехни ташкил қилдик. Биринчи босқичда ўн олти нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди. Айни пайтда жамоамиз аҳолининг буюртмаси асосида иш олиб боряпти. Бундан ташқари, пардалар, чойшаблар тайёрлаб, ички бозорга ҳам чиқаряпмиз. Келгусида банк кредити асосида фаолиятимизни кенгайтириб, тикувчиларимиз сонини 30 нафарга етказишни мўлжаллаяпмиз.

— Тадбиркор аёлларимизни қўллаб-қувватлаб яқиндан кўмак бериб келяпмиз, — дейди Бўстонлиқ тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Шоира Худойберганова. — Шу орқали ҳудудимиздаги аёлларимиз бандлигини таъминламоқчимиз. Хусусан, Гулсара Саидовага ҳам банкдан кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019