Табиат мўъжизаси: Оҳангарондаги муҳаббат дарахти

13:36 03 Октябр 2018 Lifestyle
2376 0
Оҳангарондаги муҳаббат дарахти. Фото: “Халқ сўзи Online”

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Раҳматилла Шералиев/Тошкент вилояти. Ўтмишда Тошкент ва Фарғона оралиғидаги чоғроққина йўл  Оҳангароннинг Кандир деб номланган сойи ва давони орқали ўтган.

Оҳангарондаги муҳаббат дарахти. Фото: “Халқ сўзи Online”

Кўп қадим бу йўллардан Отабек бир неча маротаба Тошкентдан Марғилонга, Кумуш эса бир марта Марғилондан Тошкентга борган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ёзувчи Абдулла Қодирийнинг қаҳрамонлари Кандирсойнинг қуйи қисмидаги “Оқота” деб номланган зиёратгоҳда дам олишган, тамадди қилишган. Табиийки, уларнинг таомлари орасида туршак ва тут қоқиси ҳам бўлган, дейишади. “Оқота” зиёратгоҳидаги ёлғиз ўрик ва тут дарахти, балки ўша туршак данаги ва тут қоқисидан униб чиққан бўлса, ажаб эмас...

Мана шундай хулоса қилишга асос бордек туюлади. Ҳайратланарлиси шундаки, бир-биридан 7-8 одим олисликдаги бу кўҳна дарахтлар вояга етгач, бир-бири билан чирмашиб кетган. Маҳаллий аҳоли уларни муҳаббат дарахти ёки Кумуш ва Отабек муҳаббатининг рамзи, деб атайди.

Оҳангарондаги муҳаббат дарахти. Фото: “Халқ сўзи Online”

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?