Свердловск вилояти губернатори Наманганга келди

13:16 26 Ноябрь 2019 Жамият
159 0

Бундан икки ярим йил аввал Наманган вилояти ва Россия Федерациясининг Свердловск вилояти ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган эди. Ўтган вақт ичида ҳар икки томон ўртасиа бир неча бор делегация алмашувлари ўтказилди. Куни кеча Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги навбатдаги делегация расмий ташриф билан Наманганга келди.

Дастлабки кунги учрашувда Наманган вилояти ва Свердловск вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Губернатор Наманган давлат университетида бўлиб, бу ерда фаолият бошлаган Урал давлат тиббиёт университети қўшма тиббиёт факультетига талабаликка қабул қилиш маросимида иштирок этди.

Евгений Куйвашев ташриф доирасида Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” тематик паркига ҳам ташриф буюрди. Марказий Осиёнинг энг йирик кўнгилочар масканларидан бири айланаётган “Афсоналар водийси”нинг ўзига хос ландшафт дизайни ва замонавий меъморий ечимлари юқори мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар “Паҳлавон” мажмуасида вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишишди. Улар енгил саноат, текстил, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, машинасозлик, қурилиш материаллари саноати, фармацевтика, чарм-пойабзал саноати каби соҳаларда иш олиб бораётган компаниялар стендларини айланишди. Кўргазма билан танишиш жараёни икки вилоят ишбилармон доиралари вакилларининг B2B форматдаги учрашувлари билан давом этди.

Оқшом чоғи Тўрақўрғон шаҳридаги Маданият саройида ҳар икки вилоят санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019