Сузиш бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик паралимпиячилар 10та медалга эга чиқди

17:01 11 Июнь 2018 Спорт
358 0
Фото: olympic.uz

7-11 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида паралимпиянинг сузиш тури бўйича Жаҳон кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Унда 67та давлатдан 592 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи совринли ўринлар учун куч синашди.

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли мусобақада 2та олтин, 2та кумуш ва 6та бронза, умумий ҳисобда 10та медални қўлга киритишди. Спортчиларимиз мусобақа давомида 2та жаҳон ва 7та Осиё рекордларини янгилаганликларини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим.

Терма жамоамиз спортчиларининг мусобақадаги натижалари:

Ислом Асланов:

50 м. крол – олтин, Осиё рекорди

100 м крол – олтин, Осиё рекорди

50 м баттерфляй – бронза, Осиё рекорди

100 м баттерфляй – бронза, Осие рекорди

Дмитрий Хорлин:

800 м эркин усулда – кумуш, Жаҳон рекорди

200 м. комплекс – бронза, Осиё рекорди

Музаффар Турсунхўжаев:

200 м баттерфляй – бронза, Осиё рекорди

50 м крол – бронза

Фирдавсбек Мусабеков:

50 м брасс – кумуш, Жаҳон рекорди

200 м брасс – бронза, Осиё рекорди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар