Сув тошқинлари ва жазирама туфайли Японияда 65 киши ҳаётдан кўз юмди

15:45 24 Июль 2018 Дунё
484 0
Фото: Телеграф

Япония ҳудудининг катта қисмида кузатилаётган жазирама оқибатида 65 киши ҳаётдан кўз юмди, 22,5 мингдан ортиқ инсон офтоб уриши туфайли шифохонага ётқизилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Токио шаҳри, Аити, Осака, Саитама, Хёго, Тиба ва Киото музофотлари аҳолиси об-ҳавонинг кескин кўтарилиб кетишидан энг кўп азият чекяпти. Уларнинг асосий қисми кексалардир.

Кунчиқар юртида иссиқ ҳаво икки ҳафта олдин бир неча кун давом этган сурункали ёмғир, сув тошқинларидан сўнг кириб келди. Кўплаб ҳудудларда термометр Цельсий бўйича 35 даражани кўрсатиб турди.

Ўтган дам олиш кунларидан бошлаб эса бу рақам 40, кечадан 41,1 даражага етган. Бу борадаги энг юқори кўрсаткич Сайтама музофоти Кумагая шаҳрида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Японияда энг юқори иссиқ ҳарорат(41 даража) 2013 йил Коти туманида кузатилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019