Сув таъминоти оғир ҳудудларда 400 дан ортиқ артезиан қудуқлари қазилади

14:48 18 Январь 2019 Жамият
254 0

Иллюстратив фото

2019-2020 йилларда республикамиздаги сув таъминоти оғир, аммо истеъмолга яроқли ер ости сув захирлари етарли бўлган маҳаллаларда 400 дан ортиқ артезиан қудуқлари қазилади. Бунинг учун 40 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга бағишланган семинарда шу ҳақда маълум қилинди.

Кенгаш раҳбари Актам Ҳайитовнинг айтишича, сув ресурслари чекланган, таъминоти оғир ҳудудларларни аниқлашда кенгаш мутахассислари ҳам фаол иштирок этди. Вазият нафақат туманлар, балки маҳаллалар ва кўчалар кесимида ўрганилди. Натижада қаерда, қанча қудуқ қазиш зарурлиги аниқланди.

Артезиан қудуқларини қазиш “Томорқа хизмати” МЧЖ ва “Сувқурилишинвест” давлат унитар корхонаси томонидан бажарилади. Бунинг эвазига икки йил давомида 400 дан ортиқ маҳаллалар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, уларнинг умумий майдони 11,5 минг гектарни ташкил қиладиган томорқаларини ўз вақтида суғориш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш имконияти пайдо бўлади.

Саид РАҲМОНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019