Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда қудуқлар қазилади

15:39 18 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
585 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. Қарор билан 2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш дастури ва уни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари тасдиқланди. 

Дастур доирасида жами 85 та туманда 40 млрд. сўм, шундан:

- 2019 йилда – 23 млрд. 173 млн. 100 минг;
- 2020 йилда – 16 млрд. 826 млн. 900 минг сўм миқдорида кредит ажратилиши назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019