Сув хўжалиги ташкилотларига инновацион ускуналар топширилди

14:09 21 Июнь 2019 Иқтисодиёт
307 0

Сув хўжалиги вазирлигига Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш: техник салоҳиятни мустаҳкамлаш (2 компонент)” қўшма лойиҳаси доирасида сув йўлининг кўндаланг кесим юзаси, сув сатҳи ва сарфини бир вақтда ўлчайдиган “SonTek S5” русумли доплер-профилограф ускуналари топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлик самараси бўлган ушбу лойиҳа доирасида 2018 йилда Сирдарё-Сўх, Қуйи Сирдарё, Зарафшон, Аму-Қашқадарё, Аму-Сурхон ва Ўнг қирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари тизимидаги пилот ҳудудларга мўлжаллаб 6 дона“SonTek S5”русумли доплер-профилограф сув ўлчаш ускуналари харид қилинди. Жорий йилнинг 4–7 март кунлари эса пилот ҳудудларнинг сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари учун мазкур ускуналардан фойдаланиш бўйича ўқув курслари уюштирилди.

Мутахассисларнинг эътирофича, бу ускуна йирик каналлар, дарёлар ва 15 метргача чуқурликдаги сув омборларида ишлатилади. Оқим тезлиги, йўналиши, сув сарфи ҳақидаги маълумотларни кўрсатади. Шунингдек, канал ўзани ва сув омборлари тубида лойқа тўпланиш ҳажмини аниқлаш имконига эга.

Бундан ташқари, дарё ва каналларда ўзан жараёнлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда қўл келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019