Сурхондарёда ЙТҲ натижасида 5 киши ҳалок бўлди

10:22 24 Июль 2018 Жамият
594 0
Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ҳайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1572 километрида ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ ҳунук ҳодиса содир бўлди. 

ЎзА хабарига кўра, “ВАЗ-2106” русумли давлат белгиси 75 Е 482 АА автомашинаси Қумқўрғон – Жарқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланиб, қарама-қарши томондан келаётган “Матиз” русумли давлат белгиси 75 S 094 JA автомашинаси ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва тўқнашув содир этган.

Оқибатда “Матиз” ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи ҳамда “ВАЗ-2106” русумли автомашинада бўлган уч нафар йўловчи олган жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Бир йўловчи ва “ВАЗ-2106” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019