Сурхондарёнинг 9 та ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилади

13:48 02 Апрель 2018 Ҳужжатлар
723 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–3635, 29.03.2018 й.) қабул қилинди.

Ҳужжат вилоятда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Қарорга кўра вилоятнинг 9 та туман (шаҳар)ларидаги фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ишлаб чиқариш майдонларида (жами 55,1 гектар) кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Кичик саноат зоналарида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади,  деб ёзади Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар