Сурхондарёлик боғбонлар 40 тоннадан ортиқ ўрикни экспорт қилишди

14:57 10 Май 2018 Иқтисодиёт
544 0

Ҳаво иқлимининг ўзига хослиги сабаб мамлакатимизда ўрик биринчи бўлиб Сурхондарё вилоятида пишади.
Шундан ҳам айни кунларда воҳанинг Термиз туманида етиштирилаётган эртапишар ўрик маҳсулоти пешма-пеш экспорт қилинмоқда. Термиз тумани “Саловот” маҳалласидаги боғларида пишган ўрикнинг дастлабки харидори Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри бўлди. Бир фурсат аввал бу ердан 18 тонна ўрик ортилган илк юк машиналари Россияга қараб йўл олди. Маҳаллий  аҳоли ўзлари етиштирган ўрикларнинг ҳар бир килограмини 7000 сўмдан экспортчиларга топширмоқдалар. 

Ўрик маҳсулотининг экспортида божхона расмийлаштируви тадбиркорларга қулай бўлган вақтда, 24 соат мобайнида ташкил этилган бўлиб, ушбу жараён қисқа муддатларда, сифатли давлат хизматини кўрсатиш асносида амалга оширилмоқда. Айни шу йўналишда фаолият олиб бораётган “Термиз” ва “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларини тадбиркорлар билан бевосита биргаликда ижобий ечимини топишда доимий амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи катта инспектор-эксперти Сардор Омоновнинг айтишича, апрель ойи охирларидан бошланган ўрик маҳсулотининг экспорт кўрсаткичи бугунга қадар 40 тоннадан ошди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019