Сурхондарёлик 76 ёшли отахон 27 йил бирга яшамаган кампири билан ажрашишга ариза берди

10:34 08 Июнь 2018 Жамият
730 0

Сурхондарё вилоятида яшовчи 76 ёшли фуқаро А.А. аёли билан ажратишни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига мурожаат этди. Nor.uz сайтига кўра, суд никоҳни бекор қилишни рад қилган.

“Мен М.С. билан 1981 йилда турмуш қуриб, 1985 йилгача бирга яшадим. Орада бир нафар фарзандимиз бор, 1989 йилда туғилган. Ҳозирги пайтда у ўз оиласи билан яшаяпти. Хотиним 1991 йилда уйдан бутунлай кетиб қолган ва бошқа киши билан турмуш қуриб, у оиласидан ҳам бир нафар фарзанди бор, у ҳам вояга етган.

1991 йилдан бери ёлғиз яшайман. Бу ҳақда мен судга ёзиб берганман. Лекин ушбу ишни 2018 йил май ойида кўриб чиққан суд мен келтирган важларни инобатга олмади. Суд бундай ҳолда тарафларнинг оилавий муносабатдаги келишмовчиликларини бартараф этса бўладиган ҳолат деб ҳисоблайди”, – дейди у.

Отахоннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда унинг икки кўзи ҳам операция қилинган ва бир кўзи умуман кўрмай қолган. “М.С. билан оиламиз бузилганига 27 йил бўлди ва у билан бирга яшаш ниятим йўқ”, – деган А.А.

Ушбу масала бўйича А.А. яшайдиган маҳалла раиси билан боғланилганда у А.А. ҳақиқатан ҳам 27 йилдан бери ёлғиз яшашини айтган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар