Сурхондарёдаги мактабларга қарийб 250 миллион сўмлик спорт анжомлари тарқатилди

20:12 11 Июнь 2020 Спорт
338 0

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги 921 та умумтаълим мактабларига қарийб 250 миллион сўмлик 8 турдаги спорт анжомлари тарқатилди. Шаҳар ва туманлардаги барча умумтаълим мактабларига тенг миқдорда тақсимланган ушбу спорт анжомлари вилоят халқ таълими ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари вакиллари ҳамроҳлигида белгиланган манзил томон жўнаб кетди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида воҳа ёшлари ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида куни кеча Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактабларига 136 миллион сўмлик 9 номдаги 8 мингдан ортиқ диний-маърифий мазмундаги китоблар ҳадя қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?