Сурхондарёда Янги йил шукуҳи (Фоторепортаж)

12:35 21 Декабрь 2018 Жамият
1545 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Янги йил байрами барчага бирдек завқ улашувчи айёмдир. Шу кунларда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ана шу байрам шукуҳи ҳукмрон. Корхона, ташкилот, таълим ва тиббиёт муассасалари байрамона безатилган.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида 35,5 метрлик улкан, салобатли арча ўрнатилиб, ранг-баранг ўйинчоқ ва чироқлар билан безатилган. 

Фото: "Халқ сўзи Online"

Байрам кунлари Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, шунингдек, кўплаб бадиий жамоалар, фольклор-этнографик ансамбллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, обод турмуш манзаралари ҳамда одамлар онгу шууридаги туб ўзгаришлар, яратувчанлик, бунёдкорлик ишларини акс эттирган қизиқарли дастурларни намойиш этишиши кўзда тутилган.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Термиз шаҳридаги Марказий деҳқон бозори, Мустақиллик майдонига туташ Ат-Термизий кўчасидаги сайлгоҳ ва барча туманлар марказида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда байрам совғаларини арзон нархларда етказиб бериш мақсадида таъминотчи корхона, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Савдо ярмаркасида байрам дастурхони тўкин-сочинлигини таъминловчи ноз-неъматлар арзонлаштирилган нархда савдо қўйилган. Байрамона безатилган кўча ва хиёбонлар баҳри дилингни очади. Ахир, байрам мана шундай муносиб тайёргарлик ва шоду-хуррамлик билан қаршиланиши керак-да”, дейди Термиз шаҳрида яшовчи Феруза Туропова.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Байрам арафасида ранго-ранг панно ва чироқлар билан безатилган Термиз шаҳри кўчалари нафақат шаҳарликларга балки меҳмонларга ҳам бир олам завқ-шавқ, кўтаринки кайфият улашмоқда. Одамлар қалбида фараҳбахш кунлар учун шукроналик ҳиссини ошириб, эзгу ниятларни уйғотмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019