Сурхондарёда уч йил сувсиз яшаган маҳаллага яна сув келди

16:03 05 Июль 2018 Жамият
491 0
Иллюстратив фото

Сув оби ҳаёт. Усиз бир лаҳзани-да тасаввур қилиш қийин. Айниқса, тоза ичимлик суви олтинга тенг. Руҳимиз тетик, жисмимиз соғлом бўлишида унинг ўрни беқиёс. 
Жарқўрғон туманидаги “Сурхон Маслаҳаттепа” маҳалласи аҳолиси ҳам 3 йилдан буён ана шу неъматдан бебаҳра яшаб келаётган эди. Маҳалла фуқароси Менглимурод Расулов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида мазкур муаммо юзасидан амалий кўмак сўраган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш ва хорижий алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, мурожаат туман жамияти ва “Сувоқава” ДУК томонидан ўрганилиб, ҳақиқатдан ҳам бундан уч йил аввал қишлоқдаги сув минорасида носозлик келиб чиққани боис, тоза ичимлик суви келмай қолгани аниқланди. Туман жамиятининг берган молиявий ёрдами сабабли қишлоққа тоза ичимлик суви яна кела бошлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019