Сурхондарёда селдан жабр чеккан оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

11:38 22 Май 2018 Жамият
424 0
Фото: Kun

19-20 май кунлари Бош прокурор О.Муродов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, селдан жабр кўрган ҳудудларни ўрганди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбада қайд этилишича, вилоятнинг Қумқўрғон туманида селдан талафот кўрган «Элобод», «Азларсой» ва «Боғор» қишлоқлари ишчи гуруҳ томонидан жойида ўрганилди.

Айни вақтда вилоят прокурорлари билан биргаликда селдан жабрланганларга моддий ёрдам бериш, сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганиш давомида, селдан жабрланган оилаларга биринчи навбатда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим, кўрпа-тўшаклар, хўжалик моллари етказиб берилди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги «Элобод», «Азларсой» ва «Боғор» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида сел оқими юзага келганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, сел оқими оқибатида маҳаллалардаги қатор уйларга сув тошиб кирган, бунинг натижасида 116 уйдан 754 нафар киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар