Сурхондарёда салкам 21 килограмм марихуана сақланаётган хонадон фош этилди

09:33 21 Октябр 2019 Жамият
132 0

Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказди, деб хабар берди ДБҚ матбуот хизмати.

Тадбир давомида фуқаро Х.Б. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтакларида ўн тўрт дона қоғоз парчаларига ўралган 18,43 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.Б.нинг кўрсатмасига асосан, Термиз туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ш нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув жараёнида ҳовли томорқасида 1 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги параваришланаётганлиги, ҳамда ёрдамчи хўжаликда полиэтилен қоплар ва гугурт кутиларида умумий оғирлиги 20 килограмм 825 граммни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019