Сурхондарёда “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди

13:34 29 Декабрь 2018 Жамият
501 0

Термиз шаҳридаги “Афрўз” тантаналар саройида “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди. Янги йил байрами арафасида болажонларга шодлик улашиш мақсадида уюштирилган ушбу тадбирга ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари ҳамда 12-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар давомида Президент совғалари болажонларга улашилди.

“Президентимиз томонидан тақдим этилган Янги йил совғаси қалбимизга шодлик, қувонч бахш этди.Бизга кўрсатилаётган бундай ғамхўрликка жавобан аъло баҳоларда ўқиб, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб етишишга астойдил интиламан”, -дейди 12-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Севинч Ашуралиева.

Президент арчаси тадбири санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларга уланиб, болажонларга бир олам завқ-шавқ улашди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019