Сурхондарёда ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди

16:04 25 Июнь 2018 Жамият
811 0
Иллюстратив фото

23 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи У.С. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Шеробод туманининг Гулистон маҳалласидан ўтувчи М-39 йўлининг 1394-км.да бошқариб кетаётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Учёғоч маҳалласида яшовчи К.Х. бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Тико” автомашинаси йўловчилари, Зарабоғ маҳалласида яшаган, А.Р. ва Пошхурт маҳалласида яшаган Б.Қ. олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилоятида содир бўлган автоҳалокат натижасида уч киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019