Сурхондарёда «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» қурилади

11:13 11 Сентябр 2020 Жамият
298 0

Бу ҳақда вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов иштирокидаги учрашувда сўз борган.

Учрашувда Сурхондарёда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар юзасидан фикр алмашилган.

Вилоят ҳокими Федерация ташаббусларини қўллаб-қувватлаган, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини оширишга қаратилган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?