Сурхондарёда 122 нафар жисмоний шахснинг ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани аниқланди 

11:55 18 Февраль 2019 Жамият
343 0

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган профилактик тадбир давомида 122 нафар жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланди. Уларга тегишли бўлган жами 76 миллион 896 минг сўмлик маҳсулотлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, вақтинчалик сақловга олинди. Бу ҳақда вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси “Халқ сўзи” га маълум қилди.

Аниқ мисолларга мурожаат этадиган бўлсак, Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Ш ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги, ушбу тумандаги яна бир фуқаро Қ.И эса ноқонуний тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини амалга ошириб келаётганлиги аниқланган.

Ҳар икки ҳолат бўйича баённома расмийлаштирилиб, уларнинг 5 миллион 609 минг сўмлик товар моддий бойликлари далилий ашё сифатида вақтинчалик сақловга олинди.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019