Сурхондарёда 1-гуруҳ ногирони қотиллик қурбони бўлди

09:57 30 Июнь 2018 Жамият
386 0
Иллюстратив фото

28 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи А.Р. шу маҳаллада яшаган қайнакаси 1-гуруҳ ногирони Б.Ҳ.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг бошига ёғоч бўлаги ва обдаста билан урган.

Олган жароҳатлари натижасида Б.Ҳ. воқеа жойида ҳалок бўлган. А.Р. ушланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар