Сурхондарё вилоятида умумхалқ экологик хайрия ҳашари уюшқоқлик асосида давом этмоқда (Фоторепортаж)

16:35 26 Январь 2019 Жамият
362 0

Муаллиф олган сурат.

“Халқ сўзи ONLINE”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Ҳашар ҳамиша халқимизни эзгу мақсад атрофида бирлаштириб, унинг ёрдамида кўлами ва аҳамияти улкан бунёдкорлик ҳамда яратувчанлик ишлари ўзаро ҳамжиҳатликда адо этилган. Умумхалқ экологик хайрия ҳашарида халқимизнинг ушбу қадриятлари яна бир бор ўз ифодасини топди. Биргина Сурхондарёда 1 миллион 200 минг нафардан ортиқ ҳамюртларимиз ҳашарда фаол иштирок этмоқда.

Ҳашар давомида вилоятдаги корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, ҳар бир хонадон, маҳалла ҳудуди, кўча ва хиёбонлар тозаланиб, ободонлаштирилди. Ҳудудларда йиғилиб қолган қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экилди. Мавжуд дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Қурилиш ишлари олиб борилаётган иншоотларда қўшимча ҳашарчилар жалб этилди. Ал-Ҳаким Ат-Термизий ва Имом Термизий ёдгорлик мажмуалари, муқаддас қадамжо ҳамда қабристонлар обод этилди.

— Ал-Ҳаким ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси вилоятимиздаги энг табаррук жойлардан бири. Шу боис бу ерга ҳар куни кўп сонли маҳаллий ва хорижий зиёратчилар ташриф буюришади, — дейди ёдгорлик мажмуаси раҳбари Абдураим Чориев. — Ёдгорлик мажмуасини доимий гўзал ҳамда кўркам сақлаш мақсадида куз-қиш мавсумида 60 минг туп, баҳор-ёз мавсумида 80 минг тупдан зиёд гул кўчатлари экиб, парвариш қиламиз. Шунингдек, мажмуа ҳудудидаги 4 мингдан ортиқ дарахтлар тоза экологик муҳитни яратиб бераётир. Бугунги умумхалқ ҳашари муносабати билан биз баҳорги мавсум ишларини бошлаб юбордик.

Ҳашар муносабати билан вилоятдаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчилари ҳамда боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Айрим эҳтиёжманд хонадонларда таъмирлаш ишлари бажарилди. Шу билан бирга, аҳолининг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, кишиларда она табиат ҳамда унинг неъматларига меҳр-муҳаббат ҳиссини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинди.

Вилоятда умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019