Сурхондарё вилоятида ҳам давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди

13:32 10 Март 2019 Жамият
535 0

Фото: Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан, Эшматов Срожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими вакили хабар берди.

Срожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик лавозимидан бошлаб, 27 йиллик фаолияти давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Срожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019