Сурхондарё вилояти ИИБ янги раҳбар тайинланди

12:08 28 Октябр 2019 Жамият
84 0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Шуҳратжон Сотволдиев Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасига ўтказилди. Унинг ўрнига Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган полковник Абдувоҳид Исмоилов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Исмоилов Абдувоҳид Саломович 1965 йилнинг 2 январида Жиззах вилоятида туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2017 йилда Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлигида турли даражадаги раҳбарлик вазифаларида ишлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019