Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳарбий-маъмурий секторнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

14:17 24 Октябр 2019 Жамият
231 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эдилар.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Денов туманидаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб, юрт ҳимоячилари билан суҳбатлашиб, шарт-шароитлар билан танишган эди.

– Ҳарбийлар халқимизнинг маънавий етук фарзандлари бўлиши керак. Бунинг учун шахсий таркибнинг маънавий етуклигини, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини юксалтириш лозим. Сиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз ворислари эканлигингизни доим ҳис қилиб, шунга муносиб хизмат қилсангиз, ёшларимиз ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини сизлардан ўрганади, – дея таъкидлаган эди Шавкат Мирзиёев ҳарбийлар билан мулоқот чоғида.

Мазкур ташриф чоғида давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган қатор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳарбий-маъмурий секторининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Т.Боболов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари – Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи бошлиғи полковник Қ.Турсунов, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ алоқадор масъул ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини янада юксалтириш, жанговар тайёргарликни ошириш учун етарли шароитларни яратиш ҳамда уларга чавандозлик маҳоратининг сир-саноатларини ўргатиш, бахшичилик санъати ва Алпомиш достони ҳамда Термизийлар томонидан ёзилган ҳадисларни етказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул мутасадди мансабдор шахсларга вазифалар белгилаб берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019