Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Халқ таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

17:08 12 Ноябрь 2019 Жамият
731 0

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вазирликнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Сурхондарё вилоятига хизмат сафари чоғида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мукофотни топшираркан, соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди.

“Президентимиз бошчилигида халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди ва қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун биз бор кучимизни ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак. Умид қиламанки, вилоятнинг барча даражадаги раҳбарлари бу йўналишдаги ишларини янада кучайтиради”, - деди Халқ таълими вазири.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятидаги 921 та умумий ўрта таълим мактабида 497 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?