Сурхондарё вилояти ҳокими ўзи таҳсил олган мактабга китоблар ва спорт анжомлари совға қилди

16:37 08 Май 2019 Жамият
833 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ўғил-қизларга китобга меҳр уйғотиш ҳамда ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига китоб совға қилишга доир эзгу ташаббусига биноан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ўзи таҳсил олган Ангор туманидаги 18-мактабга 100 дан ортиқ энг сара китоблар ва зарур спорт анжомларини совға қилди.

Ҳар бир инсон камолотида ўқитувчи-мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Илм-маърифат сирларни ўргатиб, катта ҳаётга йўлланма берган устозларга қарздорлик туйғуси киши қалбида умрбод сақланишининг боиси ҳам шунда.

Шу боис, вилоят ҳокими педагогик жамоага юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди. Ўз касбининг фидойиси бўлган фахрий ўқитувчиларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

Бундай хайрли ташаббус жойларда тобора кенг қулоч ёзиб, ўсиб келаётган ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг тафаккур оламини бойитиш ва ижтимоий ҳаётнинг фаол аъзолари бўлиб етишишларига катта турки бериши шубҳасиз.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019