Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

23:22 12 Октябр 2019 Жамият
334 0

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий билан учрашди. Мулоқот чоғида яқин қўшничилик муносабатлари, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари мунзамлик касб этиб, савдо-иқтисодий, транспорт, инфратузилма, маданий-гуманитар бошқа соҳаларда ўзаро ишончли ҳамкорлик кўлами тобора кенгаймоқда. Чунончи, Термиз ҳамда Мазори Шариф шаҳарларида ўтказиб келинаётган бизнес-форумлар, тайёр маҳсулотлар кўргазмалари натижасида савдо айланмаси ортаяпти. Айни мақсадда 30 дан ортиқ битим ва шартномалар имзоланганини таъкидлаш жоиз.

Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида 96 нафар афғон талабаси ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича таҳсилни тугатиб, ўз юртларига қайтишди. Яқин кунларда марказга таҳсил олиш учун яна 200 нафар афғон йигит-қизларининг келиши режалаштирилган.

Мулоқот чоғида икки мамлакатнинг географик жойлашуви, ривожланиб бораётган халқаро транспорт йўлаклари ва бошқа устувор омилларни инобатга олиб, Афғонистон – Ўзбекистон савдо айланмаси ҳажмини янада оширишда улкан имконият мавжудлиги таъкидланди.

Бунинг учун чегара ҳудудлари саналган Сурхондарё ҳамда Балх, қолаверса, Самангон вилоятлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ҳудудлараро маҳсулотлар экспорти ва импортида қулайлик яратиш, ўзаро ташрифлар ва кўргазмалар ташкил этиш, олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Илҳом Раҳматов, 
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019