Сурхондарё вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан 257 млн долларлик шартнома имзолади

13:04 06 Август 2018 Иқтисодиёт
465 0
Фото: Илҳом Раҳматов / "Халқ сўзи"

Жорий йилнинг 31 июль - 3 август кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов бошчилигидаги делегация хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, янги ҳамкорларни излаб топиш мақсадида Хитой Халқ Республикасида бўлди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” мухбири Илҳом Раҳматов хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, делегация дастлаб Сичуан провинцияси ва Чэнду шаҳар мерияси раҳбарияти билан мулоқотда бўлишди. Учрашув чоғида Сурхондарё вилояти ҳамда Сичуан провинцияси ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт, илмий-техникавий, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Сичуан провинцияси ишбилармон доираларининг 140 дан зиёд вакиллари иштирокидаги савдо-иқтисодий форумда мамлакатимизда яратилган қулай тадбиркорлик ва инвестицион муҳит, хорижий ишбилармонлар учун қўлланилаётган қатор имтиёзлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш кафолатлари, эркин иқтисодий зоналар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Ўз навбатида, делегация аъзолари озиқ- овқат ва бошқа тур маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “Chengdu Yinlu Food Co. LTD” компанияси, шунингдек, Сичуан провинциядаги бошқа бир неча ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Сурхондарё вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий сафари давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида йирик саноат корхоналари билан умумий қиймати 257 миллион долларлик шартномаларни имзолади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар