Сурхондарё вилояти давлат архиви янги бинода иш бошлади

14:56 06 Ноябрь 2019 Жамият
122 0

Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллик байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти давлат архивининг етти қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди.

Термиз шаҳри марказида қад ростлаган бинода замонавий шарт-шароитлар яратилган. ҲозиР бу ерда 500 минг сақлов бирлиги мавжуд бўлиб, келгусида иншоот қўшимча мобиль жавонлар билан жиҳозланиб, архив сиғими яна икки баравар оширилади. Бино ҳарорат намлигини меъёрида сақлаш, қўриқлаш, ёнғинни бартараф этиш бўйича замонавий мосламалар билан жиҳозланган.

Сурхондарё вилояти давлат архиви тақдимотида вилоят ҳокими Тўра Боболов, “Ўзархив“ агентлиги директори Улуғбек Юсупов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, ушбу тадбирда “Ўзархив“ агентлиги масъул ходимлари, Туркия, Венгрия, Ҳиндистон, Исроил каби ўнга яқин чет давлатнинг олим ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар давлат архивлари раҳбарлари, тизим фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 10-11 февраль кунлари вилоятга ташрифи чоғида Сурхондарё вилояти давлат архиви учун замонавий бино қуриш бўйича топшириқ берилганди. Шунга мувофиқ, ўтган даврда барча замонавий қулайликларга эга, Ўзбекистонда ягона 7 қаватли янги бино қад ростлади.

Айни пайтда мамлакатимизда архив тизими янги босқичда ривожланиб, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги тубдан яхшиланаяпти. Архив иншоотлари ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланаётир. Соҳага инновацион янгиликлар киритилмоқда. Вилоятнинг Шеробод тумани давлат архивининг уч қаватли, Ангор ва Музработ туманларининг ҳар бирида икки қаватли замонавий бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Келгуси йил Сариосиё, Бойсун ва Шўрчи туманларида худди шундай янги бинолар бунёд этилади.

Илҳом Раҳматов, 
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019