Сурхондарё ва Қашқадарёда бир кунда учта ЙТҲ содир бўлди

14:23 29 Октябр 2019 Жамият
95 0

Жорий йил 28 октябрь куни соат тахминан 19:55да Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Гурин МФЙ ҳудудида “Камаз” ва “Матиз” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланган 4 нафар бемор: 1982 йилда туғилган Х.Б. “Бош мия ёпиқ жароҳати, иккала оёқ синиши” ташхиси, 1982 йилда туғилган С.М., 2010 йилда туғилган Л.Р. ҳамда 2013 йилда туғилган М.Р.лар “Бош мия ёпиқ жароҳати” ташхислари билан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Беморлар малакали шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, замонавий даволаш стандартлари асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат тахминан 00:45да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун МФЙ ҳудудида “Камаз” русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Натижада 4 нафар фуқаро жароҳатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. 1990 йилда туғилган А.Д. воқеа жойида вафот этган.1993 йил туғилган Н.А. ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.

Қолган икки нафар фуқаро: 1987 йил туғилган А. Д. “Бош мия ёпиқ жароҳати, тананинг компулакцион синиши” ташхиси ҳамда 1990 йилда туғилган Н.Г. “Бош мия ёпиқ жароҳати, чап чаноқ пешона юз, иккала қўл кафт ва тизза соҳалари эзилган ва шилинган жароҳати” ташхиси билан оғир аҳволда Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Уларга замонавий даволаш стандартлари асосида тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат тахминан 20:00 да Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ўтган “М-39” йўлида “Дамас” ва “Жигули” автомобиллари тўқнашиши натижасида 4 нафар фуқаро турли даражада жароҳатланган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Жароҳатланган беморлар: 1996 йилда туғилган А.Г. “Бош мия лат ейиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши” ташхиси, 1985 йил туғилган Ш.Ж. “Бош мия чайқалиши” ташхиси, 1992 йилда туғилган Ж.Э. “Бош мия лат ейиши, пастки жағ суягининг ёпиқ синиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ёпиқ шикастланиши” ташхиси ҳамда 1985 йилда туғилган С.М. эса “Очиқ калла мия шикастланиши, иккала сон бўлакланиб синиши, ўнг елка суягининг очиқ бўлакланиб синиши. Постгеморрагик ва посттравматик шокнинг оғир даражаси” ташхиси билан Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Уларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Беморларнинг аҳволи малакали шифокорлар назоратида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019