Сурхондарё ҳокими Жарқўрғонда сайёр қабул ўтказди

10:00 19 Ноябрь 2018 Жамият
658 0

Фото: “Xalq soʻzi Online”

“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Жарқўрғон тумани маданият уйи биносида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси вакиллари,ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал масалалар, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк, солиқ соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фуқароларнинг 133 та мурожаати атрофлича муҳокама қилинди. Уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.

Фото: “Xalq soʻzi Online”

Сайёр қабул муносабати билан туман марказий поликлиникаси, Какайди қўрғонидаги Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинида малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019