Суриядаги терактлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 246 кишига етди

16:35 26 Июль 2018 Дунё
370 0
Фото: ria.ru

Кеча Суриянинг Эс-Сувейда шаҳрида амалга оширилган қатор террорчилик ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 246 кишига етди.

Бу ҳақда AFP тегишли манбаларга таяниб хабар берди. Маълум бўлишича, терактлар ҳукумат назорати остида бўлган ҳудудларда уюштирилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин. Қурбонларнинг 135 нафари тинч аҳоли вакилларидир. Қолганлар ҳарбийлар ва ҳукуматга тарафдор кўнгилли жангчилардир.

Бундан олдин ушбу фожиа натижасида 215 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб ушбу шаҳардаги Сук-эл-Ходра бозорида кучли портлаш рўй берди. Кейин Эл-Мусаллаҳ туманида худди шундай ҳолат содир этилди.

Ушбу хунрезлик учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар