Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди - ОАВ

11:05 05 Сентябр 2019 Дунё
414 0

Иллюстратив фото

Суриялик курдлар ИШИД террорчилик гуруҳининг энг жирканч жангарилардан бири, “Раккадан жаллод” лақабини олган бельгиялик Ануара Хаддушини қўлга олишди деб хабар берди Спутник.

Қайд этилишича, террорчида яна Абу Сулаймон ал-Бельгий исми ҳам бўлган. У ИШИДнинг назорати остида бўлган вақтда Ракка шаҳрида 100 кишини қатл қилишда гумонланмоқда.

“Террорчи рафиқаси Жюли Маес билан курд кучлари томонидан қўлга олинди ва ҳозирги вақтда “Сурия демократик кучлари”га тегишли бўлган қамоқхонада сақланмоқда”, - деб маълум қилди De Morgen нашри.

Шу билан бир қаторда Белгиянинг федерал прокуратураси бу жангарини Париж ва Брюселлда содир этилган террорчилик ҳаракатларини молиялаштиришда гумон қилмоқда.

Ҳозирча террорчи Суриянинг ўзида, Бельгия ёки Францияда суд қилишини ҳозирча номаълум.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019