Сурияда кейинги уч йил ичида 87 мингдан ортиқ жангари йўқ қилинган

15:09 22 Октябр 2018 Дунё
510 0
Фото: topwar.ru

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Жануби-Шарқий Осиё(АСЕАН) мудофаа вазирлари ва мулоқот бўйича шерикларнинг Сингапурда бўлиб ўтган бешинчи йиғилишида 2015 йилдан буён мамлакатнинг Сурияда террорчиларга қарши олиб борган амалиётлари ҳақида маълумот берди.

РБКнинг Россия мудофаа вазири маълумотларига таяниб ёзишича, Сурияда охирги уч йилда 87,5 мингдан зиёд жангари ўлдирилиб, 1400 та аҳоли яшаш пункти, умуман олганда, Суриянинг 95 фоиздан ортиқ ҳудуди озод қилинган.

Ўз навбатида, террорчиларнинг 122 мингга яқин объекти йўқ қилинган. Сапёрлар Суриянинг 6,5 минг гектар ҳудуди ҳамда 19 мингта бино ва иншоотларни миналардан тозалашган.

Айни пайтда Сурия аҳолисининг 90 фоиздан зиёди мамлакат ҳарбийлари назорати остидаги ҳудудларда яшаяпти.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида РФ Федерация кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Бондарев охирги уч йилда Сурияда террорчиларга қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар чоғида Россия Қуролли Кучлари 112 киши, саккизта самолёт, еттита вертолёт ва бир нечта БТР йўқотгани ҳақида маълумот берганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019