Сурия шимолида террорчиларнинг бир неча қўмондони йўқ қилинди. Улар ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

17:04 02 Август 2018 Дунё
830 0
Архив фото

Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида сўнгги кунларда “Ҳайят Таҳрир аш-Шом” террорчилик ташкилотининг бир неча нафар қўмондони йўқ қилинди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди, деб ёзади Podrobno.uz.

Россия ОАВлари хабарларига кўра, вилоят ғарбидаги Ал-Ёқубия-Жиср ал-Шуғурна йўлида террорчилик гуруҳининг ҳарбий тайёргарлик бўйича мутахассиси, Ўзбекистон фуқароси Абу Ислом Ал-Ўзбекий, ташкилот бош қўмондони, Миср фуқароси Абу Бакр Ал-Мисрий, Балюн шаҳрида эса дала қўмондони Абу Ҳамам Ал-Туркманий ўлдирилган.

Қотиллик учун жавобгарликни ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019