Сумалак ковлаган инсонга ҳамиша омад ёр бўлади

13:37 14 Март 2019 Жамият
435 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”. Саиджон МАХСУМОВ. Бу йилги баҳор ўлкамизга яхши янгиликлар билан ташриф буюрди. Ҳар ерда ободонлаштириш, ҳар кўнгилда яратиш иштиёқи. Эзгуликлар беланчаги Наврўзи олам ташрифига ҳам муносиб совғалар тайёр.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шу кунларда халқимиз бунёдкорлигининг ёрқин намунаси бўлган “Humo Arena” мажмуасининг фойдаланишга топширилиши улардан бири. МДҲда ягона муз саройининг тантанали очилиш маросими эртага бўлиб ўтади. Бугун эса тадбир меҳмонлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда “Sevimli” телеканали ташаббуси билан ташкил этилган Наврўз байрами тадбирларида иштирок этиш учун Оҳангарон туманига йўл олишди. Бу хорижлик меҳмонларнинг ўзбек халқининг қадриятлари билан яқиндан танишиш, улар ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлишига замин яратди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

— Ўзбекистонда баҳор ниҳоятда чиройли ўтар экан, — дейди Буюк британиялик журналист Скот Эллит. — Бу гўзал диёрга илк бор келишим. Наврўз шукуҳини ҳар қадамда ҳис қиляпман. Бу онлар ниҳоятда унутилмас ва ёқимли. Атрофдаги ўрик ва бодом гуллари манзарага янада фусункорлик бахш этган. Чечакларнинг хуш ифори, шўх ўйин-кулги, қуй-қўшиқлар, сумалак ва ҳалимнинг лаззатли таъми, довюрак дорбоз ва полвонларнинг шижоати, одамларнинг юз-кўзидаги қувонч билан уйғунлашиб кетган. Буларнинг барчаси фантастика. Айни пайтда Англияда ёмғир ёғмоқда. Бу заминнинг об-ҳавоси эса ўзбекистонликлар каби меҳмондўст ва илиқ. Ҳаёт ташвишларини батамом унутдим. Иш жараёнидаги стрессларим тумандек тарқаб кетди. Албатта, бундай илҳомбахш лаҳзалар ҳақида чиройли эссе ёзаман.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Иштирокчилар сайлда полвонлар беллашуви, “Ёр-ёр” ва “Ўлан” айтишувлари ҳамда баҳорнинг шоҳ таоми сумалак тайёрлаш жараёнига гувоҳ бўлишди. Масхарабоз ва дорбозларнинг чиқиши эса уларга кўтаринки кайфият улашмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Миллий таомлар билан безатилган байрам дастурхони халқимизнинг тўкис ҳаёти, меҳмоннавозлигининг амалдаги ифодаси.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Нозик дид ва қалб меҳри билан яратилган ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси барчада катта қизиқиш уйғотди. Ўймакорлар, кулоллар ҳамда чармга бадиий ишлов берувчи усталарнинг ижод намуналари, сўзанаю зардўзлик ишларида Ўзбекистонинг ўзига хос анъаналари мужассам. Буларнинг бари ташриф буюрувчиларда бир умрга татигулик таассуротлар қолдирмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019