Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаганларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди

10:34 21 Февраль 2020 Жамият
317 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур назорат тадбирларида жорий йилнинг январь ойида 11 та ҳолатда 1,24 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш қонунбузилиши аниқланган.

Жумладан, Ургут тумани “Жартепа” агрофирмаси ҳудудида фаолият юритаётган “Якубов Мирзабек” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,24 гектар узумзор майдони бир нечта фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, қонунга зид равишда уй-жой қуриб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига юборилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ўзбошимчалик билан фойдаланган 10 нафар фуқароларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи“.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?