Судьялар олий кенгаши 15 нафар номзодни ўн йил муддатга судьяликка тайинлади

14:17 21 Август 2020 Жамият
341 0

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида судьяликка номзодлар очиқлик асосида имтиҳондан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси хабарига кўра, Судьялар олий кенгашининг қарори билан 15 нафар номзод ўн йиллик муддатга судьяликка тайинланди. Шулардан айримлари ҳудудлардаги судларга раислик ҳам қилади. 4 нафар номзод захирада қолдирилган бўлса, 1 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 20 августдаги қарори билан қуйидагилар:

Алишер Бобоқулович Бобомуродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Бухоро вилояти маъмурий суди судьяси лавозимига;

Аҳрор Ибрагимович Сулаймонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Жамшид Раҳимбоевич Ҳайдаров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига;

Жамшид Шокирович Мамуров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига;

Муҳиддин Пўлатжонович Султонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Муса Абдураҳмонович Юсупов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани судининг судьяси лавозимига;

Одилжон Шербоевич Турдиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Осим Одилович Содиқов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ориф Мустапаевич Қурбонов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Тўхтамурод Мустафоевич Ражабов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Учқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Учқун Шониязович Турсунов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Улуғбек Тўраевич Жўраев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Олот тумани судининг раиси лавозимига;

Фазлиддин Муҳиддин ўғли Ёдгоров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Чўлпаной Рўзибаевна Исмоилова - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судининг судьяси лавозимига;

Ўктам Қодирович Муродов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Самарқанд вилояти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?