Судланувчи ва унинг онаси суднинг чиқарган қароридан рози. Нега?

15:14 20 Август 2019 Жамият
79 0

Иллюстратив фото

Ўшанда 6 май куни эрталаб эди.”Ғиждувон – Бухоро” йўналишида қатновчи давлат рақами 80 А 626 ОА бўлган “Дамас” русумли автомашина Гаждумак қишлоғидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасига яқинлашиб тўхтади.Негаки, пиёдалар ўтаётганди.

-Худди шу паллада орқадан чириллаган тормоз товуши эшитилди,- дея эслайди “Дамас” ҳайдовчиси Дилшод Жумаев.- Ортимизга машина келиб урилди.Кейин билсам, бу “Нексия” русумли автомашина экан.Оқибатда менинг бошқарувимдаги машина ўрнидан силжиб кетди.

Айнан шу паллада бир аёл йўлни кесиб ўтаётганди.”Дамас” уни туртиб юборди ва бетон тўсиққа урилиб, ўнг томонга ағдарилди.Унда етти нафар йўловчи бор эди.Ҳайдовчи ва ён – атрофдагилар жабрланганларга дарҳол ёрдам кўрсатишга киришдилар.Табиийки, “Тез ёрдам” хизматига эҳтиёж туғилди.Хайриятки, автомашинадаги йўловчилар ҳам, йўлни кесиб ўтаётган пиёда ҳам тиббий муолажалардан сўнг тузалиб, оилалари бағрига қайтишди.Айбдор – 80 N 430 МА давлат рақамли “Нексия” русумли автомашинани бошқариб, йўл – транспорт ҳодисаси содир этган Ихтиёр Сулеймановэса судланадиган бўлди.

Судда сўроқ қилинган фуқаровий даъвогар Дилшод Жумаев ва бошқа жабрланганлар ўзларига етказилган моддий зарар Ихтиёр томонидан тўлиқ қопланганлигини, у билан ихтиёрий равишда ярашганликларини, даъволари йўқлигини айтишди.Ўзаро ярашганликларини инобатга олиб Сулейманов Ихтиёр Бахтиёровичга нисбатан бўлган жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 661-моддасига асосан ҳаракатдан тугатишни сўраб ариза тақдим этдилар.

Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 

4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш тўғрисида ажрим чиқарди.Ўз навбатида И. Сулейманов ва унинг онаси М.Кулиева суд қароридан розилигини билдириб, миннатдорчилик хати ёзди.

Йўл – транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бир воқеа шу тариқа хайрли якун топди. Шу билан бирга бу воқеа кишини мушоҳадага чорлайди. Одамларимизнинг бағрикенглиги, кечиримлилиги, қонуннинг адолатпарвар кучи сабаббир йигитнинг қил устида турган тақдири асраб қолинди.Лекин бу ҳол бошқа ҳайдовчиларга сабоқ бўлиши зарур. Автомашинани бошқарганда йўл қоидаларига амал қилиш, тезликни оширмаслик, ҳушёрликни бир лаҳза ҳам йўқотмаслик мақсадга мувофиқдир.

Ихтиёр Сулейманов учун ҳам бу воқеа аччиқ сабоқ бўлди, албатта.Негаки, пачоғи чиққан “Дамас”ни таъмирлашга, шунингдек, жабрланганларнинг дори – дармони учун чўнтагидан анча – мунча пул сарфлаб,катта харажатга қолди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019