Суд Трампга Twitter’даги обуначиларини блоклашни тақиқлади

09:53 24 Май 2018 Дунё
1051 0
Фото: CNBC.com

Нью-Йорк суди АҚШ президенти Дональд Трампга Twitter ижтимоий тармоғида унинг қарорларини танқид қилувчи фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади. Бу ҳақда NBCNews нашри хабар тарқатди.

Олдинроқ, 2017 йилнинг июль ойида Twitter’да Трамп томонидан блокланган оила судга даъво аризаси киритган эди. Даъво аризаси Knight First Amendment Institute ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилот билан биргаликда киритилган. Аризада ёзилишича, Трамп Twitter’да фойдаланувчиларни блоклаб, сўз эркинлигини ва норозиликни намоён қилиш ҳуқуқини берувчи АҚШ конституциясига зид иш қилган.

Даъвогарларнинг фикрича, президент микроблоги жамоатчилик баҳслари ва муноазаралари учун майдон ҳисобланади. Америка етакчиси фуқароларни уларнинг сиёсий қарашларига кўра ундан фойдаланишдан маҳрум этмаслиги керак. Даъво аризасида блоклаш «ўзгача фикрлашни йўқ қилишга уриниш» сифатида баҳоланган.

Ишни ўрганиб чиққан суд даъвогарлар фойдасига қарор чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 2017 йилнинг январида бўлиб ўтган президентлик инаугурациясидан кейин Twitter’да АҚШ президентининг расмий аккаунти — @POTUS’ни юрита бошлаган, шу билан бирга микроблогнинг ўзига тегишли саҳифасида ҳам постлар ёзишда давом этиб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?