Суд Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилди

11:28 13 Июнь 2019 Жамият
690 0

Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига “Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас, деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлисида ўрганишлар асосида қуйидагилар аниқланган.

“Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини 50 йилдан буён ҳудуддаги 3-тор Ҳайрабод кўчаси, 13-манзилда жойлашган “Оталар чойхонаси” биносидан фойдаланиб келган. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва мулк кадастри хизмати давлат корхонасининг архив ҳужжатларига кўра 995 кв.м. ер майдонида жойлашган бинонинг 555 кв.м. қисми “Ҳайрабод” МФЙ номига кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилган.

Бироқ 23.05.2017 йилда Тошкент шаҳар ҳокимининг 630-сонли қарори асосида ушбу бинонинг ҳуқуқий ҳолати аниқланмасдан, ўрнатилган тартибда эгасиз деб топилиб, давлат тасарруфига қабул қилинмасдан қонунга зид равишда “XALOL SUT MAZASI” МЧЖга ажратиб берилган.

Чилонзор туман Маъмурий судининг раиси Абдуллажон Муҳиддиновнинг “Халқ сўзи“га маълум қилишича, суд қонун талаблари ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, “Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғинининг шикоят-аризасини асосли, деб ҳисоблади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорини ҳақиқий эмас деб топган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019