Суд томонидан автомобилларнинг орқа ён ойналарига пардалар ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида чиқарилган қарор қай даражада асосли? – ИИВ баёноти

10:44 09 Сентябр 2019 Жамият
999 0

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг қуйидаги расмий баёнотидан жавоб топиш мумкин:

“2019 йил 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларида Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан автомобилларнинг орқа ён ойналарига пардалар ўрнатиш мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарилганлиги ҳақида тарқатилган хабарлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

Биринчидан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 646-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилган.

Ушбу ўзгартиришларга кўра Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловаси (Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) 7.4-бандининг изоҳида III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларининг (конструкцияси йўловчиларни фақат ўтирган ҳолда ташиш учун мўлжалланган автобуслар) орқа ва ён ойналарига пардалар, икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган барча тоифадаги автотранспорт воситалари орқа ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, ушбу орқа ойналарга парда (чий парда, дарпарда) ўрнатишга рухсат берилиши белгиланган.

Яъни III класс М3 тоифадаги автотранспорт воситаларидан бошқа тоифадаги транспорт воситаларининг ён ойналарига парда (чий парда, дарпарда) ўрнатиш тақиқланади.

Иккинчидан: Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.3-бандига асосан ҳайдовчи жойидан теварак-атроф кўринишини чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ва қопламалар туширилган бўлса автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Учинчидан: Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларда ГОСТ 33988-2016 (Автомобильные транспортные средства. Обзорность с места водителя. Технические требования и методы испытаний.) давлатлараро стандартида келтирилган тушунчалар нотўғри талқин қилинган.

Жумладан, “Теварак-атроф кўриниши” (обзорность) ва “Олд томондан теварак-атроф кўриниши” (передная обзорность) тушунчалари чалкаштириб юборилган.

Ваҳоланки, Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.3-бандида ҳайдовчи жойидан теварак-атроф кўриниши, яъни (обзорность) назарда тутилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларда эса фақат “Олд томондан теварак-атроф кўриниши” (передная обзорность) гапирилиб, амалдаги меъёрий ҳужжатлар нотўғри талқин қилинган.

ГОСТ 33988-2016 (Автомобильные транспортные средства. Обзорность с места водителя. Технические требования и методы испытаний.) давлатлараро стандартида “Теварак-атроф кўриниши” (обзорность) ва “Олд томондан теварак-атроф кўриниши” (передная обзорность) тушунчалари аниқ кўрсатиб берилган.

(Обзорность: Конструктивное свойство ТС, характеризующее объективную возможность и условия восприятия водителем визуальной информации, необходимой для безопасного управления ТС.

Передная обзорность: Обзорность через переднее и боковые окна кабины, ограниченная полем зрения водителя, равным 1800, в горизонтальной плоскости при направлании линии взора с места водителя паралельно средной продельной плоскости ТС.)

Тўртинчидан: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 126-моддасида ҳам “Теварак-атроф кўриниши” (обзорность) тўғрисида кўрсатилган.

Яъни, Кодексининг 126-моддаси бўйича маъмурий ҳужжатлар малакаланишида “Теварак-атроф кўриниши” (обзорность) ҳисобга олинади.

Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2019 йил 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни асоссиз деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан чиқарилган қарор тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019