Суд қарори билан тўрт нафар шахс оқланди

16:36 16 Июль 2019 Жамият
311 0

Иллюстратив фото

Бу ҳақда Навоий вилоят иқтисодий судида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Шунингдек, мазкур анжуманда Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судларида ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58,4 фоизга камайганлиги таъкидланди.

Ишлар таҳлилидан қасддан одам ўлдириш 44,4 фоизга, одам савдоси 57,1 фоизга, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти 13,7 фоизга, фирибгарлик 38,2 фоизга, ўғирлик 32,3 фоизга, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 40,7 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.

Фуқаролик ишлари судларида эса 3,5 мингдан ортиқ фуқаролик иши мазмунан кўрилиб, уларнинг 84,3 фоизи бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган. 5,3 фоизи бўйича фуқаролик ишлари ҳаракатдан тугатилган, қолган даъво аризалари қонуний асосларга кўра кўрмасдан қолдирилган.

Маъмурий судлар томонидан 10,5 мингга яқин шахсга нисбатан 8 минг 271 маъмурий иш, 391 оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган.

Ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш амалиётининг таҳлили вилоят бўйича умумий маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинланган шахслардан 5 минг 663 нафарига жарима, 101 шахсга махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 328 шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси белгилангани, 14 шахс депортация қилинганлигини кўрсатади.

Навоий вилоят иқтисодий судининг катта мутахассиси Хуршиджон Аллаёровнинг маълум қилишича вилоятда Иқтисодий судлар томонидан 2 минг 326та иш кўриб чиқилиб, даъвогарлар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлар фойдасига 169 миллиард сўмдан зиёд зарар ундирилган. Даъво ариза ва аризаларини тақдим этишда республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи 433 миллион сўмни, суд қарорларига асосан ундирилиши белгиланган давлат божи миқдори эса 3 миллиард 221 миллион сўмни ташкил этади.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019